Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ОЧЛ 1/8 финал ўйинлари санаси ўзгартирилди

Баҳо:
+ | -

ОФК Осиё Чемпионлар лигасининг нимчорак финал ўйинлари санасига ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Иштирокчи мамлакат терма жамоаларининг ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичида доирасида 3 июнь куни бўлиб ўтадиган ўйинларга яхши тайёрланишлари учун ОФК Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал (1/8 финал) ўйинлари муддатига ўзгартириш киритди.

Унга кўра, ғарбий минтақадаги плей-офф баҳслари 22 ва 23 май кунлари бўлиб ўтса, шарқий минтақадаги ўйин вақтлари ўзгаришсиз қолган.

ОФКнинг бу ўзгартиришидан сўнг, асли ғарбий минтақага кирадиган Ўзбекистон клублари ҳам 22-23 май кунлари, ҳам 29 май куни ўйин ўтказиши мумкин. Агар «Насаф» кейинги босқичга чиқса, «С» гуруҳи вакили билан 22 май куни ўйнайди, «В» гуруҳидан кейинги босқичга чиқиши мумкин бўлган «Пахтакор» эса 23 май куни «D» гуруҳи вакили билан ўйнайди.

«Бунёдкор» Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг шарқий минтақасида иштирок этаётгани учун, агар жамоа кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритса, «G» гуруҳи вакилига қарши ўйинни 29 май куни ўтказади.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-туридан сўнг, Ўзбекистон чемпиони «Бунёдкор» «E» гуруҳида сўнгги (3 очко), Ўзбекистон вице-чемпиони «Насаф» «А» гуруҳида охирги (1 очко), Ўзбекистон Кубоги «Пахтакор» эса «В» гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди (4 очко).

ОЧЛ, 1/8 финал ўйинлари тақвими
Ғарбий минтақа
22 май, сешанба
«А» гуруҳи ғолиби – «С» гуруҳи иккинчи жамоаси
«С» гуруҳи ғолиби – «А» гуруҳи иккинчи жамоаси

23 май, чоршанба
«В» гуруҳи ғолиби – «D» гуруҳи иккинчи жамоаси
«D» гуруҳи ғолиби – «В» гуруҳи иккинчи жамоаси

29 май, сешанба
«Е» гуруҳи ғолиби – «G» гуруҳи иккинчи жамоаси
«G» гуруҳи ғолиби – «Е» гуруҳи иккинчи жамоаси

30 май, чоршанба
«F» гуруҳи ғолиби – «H» гуруҳи иккинчи жамоаси
«H» гуруҳи ғолиби – «F» гуруҳи иккинчи жамоаси

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 17:29, 06.04.2012.
Ўқилди: 7265 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.