"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Лестер"га қарши ўйин олдидан жароҳат олган футболчилар ҳақида маълумот берди. Ўйин бугун тунда "Энфилд Роуд"да бўлиб ўтади.
“Ҳендерсоннинг белида муаммолар бор ва Садио Мане ҳали Африка кубогидан қайтмаган.
Энди биз барча футболчиларга ишонишимиз мумкин. Тўғрисини айтсам, фаолиятимда биринчи марта шундай бўлмоқда, шунинг учун эҳтиёт бўламан.
Биз ҳеч қачон футболчиларнинг даражаси ҳақида шикоят қилмаганмиз. Илгари бизда майдон чими билан боғлиқ муаммоларга дуч келдик, аммо буни жуда зич жадвал билан изоҳлаш мумкин. Жамоамизга кирганларнинг барчаси ажойиб футболчилар. Акс ҳолда улар “Ливерпуль” билан шартнома тузмаган бўларди”, деди Клопп “Лестер”га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида.