Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Гвардиола: "Барселона"га ишонаётгани учун Моуриньога ташаккур"

Баҳо:
+ | -

"Блауграна"лар бош мураббийи Хосеп Гвардиола Жозе Моуриньонинг Каталония клуби финалга йўлланмани нақд қилиб қўйгани, борасида деганларини изоҳлаб ўтди.

"Моуриньо бизнинг жамоага шунчалик ишонч билдираётган экан, очиғи, бундан жуда мамнунман ва унга ташаккур билдираман. Бироқ ярим финалга чиққан барча клубларда имконият бир хил.

"Челси" — Европанинг энг яхши клубларидан бири, жамоа таркибида ажойиб футболчилар жам бўлишган. "Челси" чемпионлар Лигасида доим кўтаринки ўйин кўрсатади ва бир неча марта ўз классини намойиш этган.

Финалга чиқишимиз учун ўзимизни яна бир бор кўрсатишимизга тўғри келади. Ярим финалда ҳеч қачон оддий рақиб бўлмайди", — дея Гвардиола сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Челси" ўртасидаги учрашувларнинг дастлабкиси 18 апрелда Лондонда ўтса, жавоб учрашуви 24 апрель куни "Камп Ноу"да бўлади. Ҳар иккала ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 01:05, 07.04.2012.
Ўқилди: 7998 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.