"Арсенал" Коди Гакпо борасида яна уриниб кўради. Хабарларга кўра, "ПСВ" ҳужумчиси учун курашга "Арсенал" ҳам жиддий бел боғлаган. 22 ёшли вингер яқин келажакда катта қиймат эвазига каттароқ жамоага ўтиши кутилмоқда.
Нидерландия терма жамоси аъзоси учун катта эҳтимол билан АПЛ кейинги манзил бўлади. Унга "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" қизиқиш билдирган эди.