«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичидан ўрин олган "ПСЖ"га қарши ўйингача 5 кун вақт қолганида ҳамон индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда. У ҳали жамоавий машғулотларга қўшилмади.
34 ёшли футболчи Испания кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Эльче"га қарши ўйинда (20 январь) жароҳат олган эди. Ўшанда Бензема икки ҳафтага сафдан чиққани ҳақида хабар берилганди. Аммо унинг жароҳатдан тикланиши чўзилмоқда. Карим 12 февраль куни бўлиб ўтадиган «Вильярреал»га қарши баҳсни, катта эҳтимол билан, ўтказиб юборади.
15 февраль куни бўлиб ўтадиган "Пари Сен-Жермен"га қарши ўйингача Бенземанинг тўлиқ соғайишиги кафолат йўқ. Франциялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 28та ўйинда иштирок этиб, 24та гол муаллифига айланди.