Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Сурхон”да бош мураббийга ёрдамчилар маълум бўлди.
Энди икки нафар испаниялик мутахассис “Сурхон” клубида иш бошлайди. Улардан бири Мигель Алварез Санчес бўлиб, мутахассис бунгача “Ал-Наср”, “Ал-Иттифоқ”, “Шабаб Дубай”, “Халеж”, “Ал-Фатех”, “Ал-Фужайра” ва “Ал-Адалах” сингари жамоаларда мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Яна бир мутахассис Мартин Руиз бўлиб, у фаолияти давомида Испания, Хитой, Ҳиндистон, Уммон каби чемпионатларда ишлаган.













