"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг навбатдаги ўйинда иштирок этиш ёки этмаслик масаласи қачон ҳал қилиниши маълум бўлди, дея хабар берди журналист Хави Мигель.
Унга кўра, якшанба куни Гарсияга ўйинларда иштирок этиш учун тиббий рухсатнома берилиши кутилмоқда.
Шунингдек, ўша куни футболчи, шифокорлар ва мураббийлар ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Унда ҳимоячининг асосий таркибда бўлиши ёки бўлмаслигини ҳамда қанча дақиқа ўйнай олиши келишиб олинади.
Эслатиб ўтамиз, 13-дан 14 февралга ўтар кечаси 01:00 да Испания чемпионати 24-туридан ўрин олган "Эспаньол" – "Барселона" учрашуви бўлиб ўтади.