"Барселона" бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Гави ҳақида гапирди:
— Гави мағлуб бўлишни истамайдиган футболчи. У тўпни йўқотса, рақибга босим ўтказишни бошлайди. Гави эндигина 17 ёшда. Мен у бизнинг таркибда эканлигидан хурсандман
Гави “Бетис” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 10 ёшида "Барселона" академиясига ўтди. Ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, инглиз клуби футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.