Кириш Регистрация

“Чиғатой” базасида терма жамоалар фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида 13 терма жамоа фаолият олиб боради. Ана шу жамоаларнинг мураббийлар штабини шакллантириш, уларнинг иш фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш, натижаларни таҳлил этиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Тошкент шаҳридаги “Футбол бўйича Республика олий спорт маҳорат ўқув-машғулот базаси”да ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва ассоциация бўлинма раҳбарлари, Туризм ва спорт вазирлиги масъуллари, “Чиғатой” базаси вакиллари иштирокида ана шу мавзуга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда жамоаларимиздаги мутахассисларнинг кейинги фаолиятида ишни тўғри ва тизимли равишда йўлга қўйиш, мураббийлар ишини мониторинг қилишни кучайтириш масалалари муҳокама этилди. Бу борада 13 та терма жамоа мураббийлар штабининг аксарияти “Футбол бўйича Республика олий спорт маҳорат ўқув-машғулот базаси”да доимий тарзда назоратида бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 21:17, 12.02.2022.
Ўқилди: 1391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.