Кириш Регистрация

“Бу ёшида отасидан яхшироқ ўйнайди”. 28 та ўйинда 58 та гол урган Криштиану Роналдунинг ўғли ҳақида

Баҳо:
+ | -

Криштиану ҳозир ҳам “Манчестер Юнайтед”да. Роналду расмий ўйинларда ўз ўғли билан ўйнашга улгурадими?

10 феврал куни кичик Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади. У клуб академиясида машғулотларни 2021 йилнинг кузида бошлаган ва бир неча кун олдин клуб билан тўлиқ шартнома имзолади.

Футболда ўғил болалар оталарининг фаолиятини давом эттириши ва ўз карьерасини қуришга интилиши одатий ҳол. Бунга жуда кўп мисоллар бор: Жастин Клюйверт, Каспер Шмейхель, Федерико Кьеза, Диего Симеоненинг икки ўғли, Жордан Ларссон ва Зиданнинг тўртта ўғли.

Кичик Роналдунинг шу пайтгача футболда нимага эришган?

У фаолиятини Испанияда бошлаган. Аммо “Реал Мадрид” академиясида эмас.

Кичик Роналдунинг фаолиятидаги биринчи клуб унчалик таниқли бўлмаган “Позуэло” жамоаси ҳисобланади. Роналду бу танловни икки сабабга кўра қабул қилган. Биринчидан, футболчининг саройи “Позуэло” клуби базаси яқинида жойлашган эди. Иккинчиси, ота ўғлининг "Реал Мадрид" академиясидаги ўйинлари туфайли босим ўтказишни истамаган.

Кичик Роналду ёки Криштианиньо “Позуеэло”да йўқолиб қолмади. Олти ёшли болакай дебют учрашувидаёқ гол урди.

Кўпинча кичик Роналдуни бувиси Долорес Авейро машғулотларга олиб борарди. Роналду ўғлининг ўйинларига келиб, унинг ютуқларини диққат билан кузатиб борди.

Роналду ўғлини ажойиб футболчи бўлиб етишишини хоҳлайди

Криштиану ўғлини профессионал футболчига айлантиришга жиддий ёндашган. Буни кичик Роналдунинг “Позуэло”да отасининг рақамини олганидан билиш мумкин. У ҳам “7” рақам остида тўп тепади.

2016 йилда Роналду ўғлининг фаолияти ҳақида шундай деган: “Албатта, мен унинг отаси каби футболчи бўлишини хоҳлайман. У дарвозабон эмас, балки мендек ҳужумчи бўлганини кўришни истайман. Тушунаман, бу қийин ва унга осон бўлмайди. Шуни ҳам таъкидлашим керакки, у ўзи хоҳлаган нарсани танлайди. Мен унга босим ўтказмайман”. 

Шу билан бирга, Роналду мунтазам равишда ўғли билан машғулот ўтказади, унинг жисмоний ривожланиши ва овқатланишини жиддий кузатиб боради. Ижтимоий тармоқлардаги видеолардан бирида ота ва ўғил югуриш йўлакчасида машқ қилишмоқда ва Криштиану шундай дейди: "Фаолиятимни якунлаш пайти келди, сенинг эса ишлаш".

Роналду ўғлининг бўш вақтини ҳам кузатиб боради. Масалан, у ўғлига смартфондан фойдаланишни тақиқлайди: "У мунтазам равишда мендан уяли телефон олиб беришимни сўрайди ва мен бунга ҳали вақт бор деб айтаман", - дейди футболчи.

Аммо шу билан бирга, ота ўғлини компьютер ўйинлари ўйнашига қаршилик кўрсатмайди. Журналистлар Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес ҳақидаги чоп этилган ҳужжатли фильмни томоша қилар экан, уларнинг кўзи кичик Криштианунинг компьютер столига тушди. Унда машҳур ўйинлар диски бор: VALORANT, CS:GO, Rocket League ва Fortnite.

Индивидуал машғулотлар кичик Криштианунинг “Позуэло”даги ўйинларига ижобий таъсир кўрсатди. Икки йил ичида у 55 та гол урди ва мактаб тўпурари бўлди. У 2018 йилда отаси билан бирга Италияга кўчиб ўтди.

 

Роналдунинг ўғли “Ювентус”да даҳшатли ўйин кўрсатди. У отаси билан бирга ўйнашни орзу қилади

Италияда Криштиану ўғлини "Ювентус" академиясига берди. Кичик Криштиану Турин клуби сафида ҳам ўзини яхши томондан кўрсатди: у тўққиз ёшли футболчилар жамоаси сафида 28та ўйинда у 58та гол урди ва 18та голли узатмани амалга оширди. Бутун оила унинг ўйинидан ҳайратда. 2021 йилда бувиси набираси ҳақида шундай деди: "У отасининг ёшда ундан яхшироқ ўйнайди".

Афтидан, кичик Криштиану ўз муваффақиятлари билан отасини хурсанд қилмоқчи. "У баъзан менга: "Дада, яна бир оз кутинг, мен сиз билан бирга ўйнашни хоҳлайман". Бу йил Роналдунинг ўғли 12 ёшга тўлди, Криштианунинг ўзи эса 37 ёшда. Агар бунинг имкони бўлса, Роналду яна  камида беш йил ўйнашига тўғри келади. Яқинда берган интервьюсида Роналду ўзини генетик жиҳатдан 30 ёшдагидек ҳис қилишини ва 40-42 ёшгача ўйнашини айтди.

Аммо, бу қайси жамоада содир бўлади? Криштиану Роналдунинг онаси бу ҳақда шундай дейди: “Мен ўғлим фаолиятини ҳаммаси бошланган жойда – “Спортинг”да якунлашини кўрмоқчиман”.

Агар кичик Роналду шу темпда давом этса, шунингдек машҳур одамнинг ўғли босимига дош берса, яқин келажакда отасининг орзусини амалга оширишини кўришимиз мумкин.

Манба: Championat.com
Киритилди: 23:38, 12.02.2022.
Ўқилди: 9573 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.