"Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Италия чемпионатининг 25-тури доирасидаги "Ювентус"га (1:1) қарши ўйиндан сўнг журналистлар билан суҳбатлашишдан бош тортди.
Гасперини ўрнига ОАВ олдига жамоа директори Умберто Марино чиқди.
“Келинг, жиддий бўлиб, бошқа ўйинларда ва бугунги ўйинда содир бўлган воқеаларга муносабат билдирайлик. Айтмоқчиманки, бу қизил карточка ва пенальти эди, иккаласи ҳам аниқ. Бу “Аталанта” учун жуда яхши ўйин бўлди, биз тўғри муносабатда бўлдик, аммо сўнгги дақиқаларда бизга омад етишмади. Бугун ўйнаганларни мақташимиз керак, чунки улар буюк "Ювентус"га қарши ўйинда ўзларини бир хил даражада эканлигини кўрсатдилар", - дейди Марино.