Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Таэквондочиларимиз «Turkish Open» турнирини учта медаль билан якунлашди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо WT бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди. Унда иштирок этган терма жамоамиз турнирни учта медаль билан якунлади.

Таъкидлаш жоиз, -68 кг вазн тоифасида қатнашган Нажмиддин Қосимхўжаев мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди. Финалгача йўлни мардонавор босиб ўтган ёш спортчимиз ҳал қилувчи баҳсда кореялик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан чекланди.

-80 кг вазнда Шуҳрат Салаев финалда полmшалик Сзимон Пиатковскига имкониятни бой бериб, жамоамиз ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилди. Энг оғир вазн тоифасида (+87 кг) Шоҳруҳ Ражабов бронза медали соҳиби бўлди. Ражабов ярим финалда Олимпия чемпиони озарбайжонлик Радик Исаевга имкониятни бой берди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:27, 14.02.2022.
Ўқилди: 1013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик