"Манчестер Юнайтед" Англия чемпионатининг 25-тури доирасида бўлиб ўтган "Саутгемптон"га қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди (1:1). "МЮ" сўнгги 6та учрашувнинг 4тасида биринчи бўлимда олдинда бораётиб, ўйин сўнгига қадар ғалабани қўлдан чиқармоқда. Бу борада клуб бош мураббийи Ральф Рангник ўз фикрини билдириб ўтди.
"Биз ўтказган 13та ўйиннинг 11тасида биринчи бўлимда олдинда бордик, сўнгги 3та ўйинда эса дурангга имзо чекдик. Бу футболчиларнинг руҳиятига кучли таъсир кўрсатмоқда. Улар 2:0 ёки 3:0 ҳисобида олдинга ўтиб олиш ҳақида ўйлашмоқда, аммо якунда қайд этилган 1:1 ҳисоби футболчилар таъсир қилмоқда. Иккинчи ва учинчи голни уриб, ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишимиз учун вазиятлардан унумли фойдаланишимиз зарур. Бу эса ўйинчиларнинг ўзига бўлган ишончига таъсир кўрсатади. Бундай ҳолатда қилишим мумкин бўлган ягона иш шуки, ҳар бир футболчи билан яккама-якка гаплашиб, улар вазиятни тушунтиришим керак.
Албатта, келгуси мавсумда нима қилиш кераклигини биламан, аммо ҳозирда бу энг муҳими эмас. Ҳозир эса ушбу таркибга суянган ҳолда керакли натижага эришиш", — деди Рангник.