Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

"Пахтакор" йирик ҳисобда "Динамо" Тбилисига имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Туркия йиғинидаги учинчи назорат баҳсида "шерлар" Грузиянинг "Динамо" клуби билан майдонга тушди.

Беллашув ҳар икки жамоанинг ҳужумкор ва томошабоп ўйини билан кечди. Дастлаб устунлик қилган грузияликлар 15-дақиқада ҳисобни очишди. Қанотдан жарима майдонига кириб борган Биленки ўткир бурчакдан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига ерлатиб аниқ йўллади. Биринчи бўлимнинг қолган вақти мобайнида устунлик "Шерлар" тарафида бўлди. Темиров деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмаган бўлса, кейинроқ Турғунбоевнинг боши билан берган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаган "Пахтакор" жуда қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Дастлаб Чераннинг аниқ зарбасидан сўнг дарвозабон маҳорат кўрсатди. 56-дақиқада Темировнинг уринишидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. "Динамо"нинг жавоб ҳужуми гол билан тугади. Тезкор ҳужумни Меквабишвили самарали якунлади. Бир ҳолатда рақиб посбони маҳорат кўрсатди. У бир неча сония ичида Сайфиев ва Чераннинг аниқ зарбалари йўлига ғов бўлди. 73-дақиқада қарши ҳужумдан сўнг Мали ҳисобни йириклаштирди. Ўйин якунигача Лариннинг зарбаси ёдда қолди. Бу вазиятда ҳам тўп дарвоза чизиғидан қайтарилди.

Навбатдаги назорат баҳси 19 февраль куни Киевнинг "Динамо" жамоасига қарши бўлиб ўтади.

"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО" ТБИЛИСИ - 0:3 (0:1)

"Пахтакор": Қувватов (Исақов, 78), Алижонов (Эргашбоев, 83), Хаджиев (Ларин, 65), Аъзамов (Ёқубов, 90), Сайфиев (Розиев, 71), Собирхўжаев (Ҳамробеков, 46), Алибоев (Файзуллаев, 75), Черан (Шаркич, 65), Рашидов (Эркинов, 59), Турғунбоев (Холматов, 59), Темиров (Мираҳмадов, 59).

Голлар: Биленки, 15 - 0:1. Меквабишвили, 57 - 0:2. Мали, 73 - 0:3.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 22:09, 15.02.2022.
Ўқилди: 3101 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик