Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Абдусатторов шахмат юлдузларига қарши дона суради, улар орасида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳам бор

Баҳо:
+1 | -

Шу йил 19 февралдан Chess24.com сайти орқали ўтказиладиган энг йирик “Meltwater Champions Chess Tour” онлайн турнирлар серияси доирасидаги илк мусобақа – “Airthings Masters” бошланади.

Мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнир ўз атрофига дунёнинг энг кучли шахмат усталарини жамлагани билан аҳамиятли. Улар орасида ҳамюртимиз, рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ҳам бор.

Мусобақа рапид йўналишида ўтказилиб, дастлаб иштирокчилар 15 турдан иборат саралаш босқичида ўзаро куч синашади. Шахматчилар тўплаган ҳар бир очкоси учун 250 доллардан мукофот олишади. Саралаш босқичи якунига кўра энг яхши натижа қайд этган 8 нафар шахматчи эса плей-офф босқичида ғолиблик учун кураш олиб боради. Бу босқичда ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга ва ютқазган шахматчи учун мусобақа тугайди.

Қуръа натижасига кўра саралаш баҳсларида Нодирбек Абдусатторов кимларга қарши дона суриши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, 1-турда ҳамюртимиз нидерландиялик машҳур шахмат устаси Аниш Гири билан куч синашса, иккинчи раундда жаҳон тождори, ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби Магнус Карлсенга қарши дона суради.

Мазкур ўйинга қизиқиш ниҳоятда юқори бўлиши табиий, зеро Карлсен яқинда Польшада ўтказилган жаҳон чемпионатидаги мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қилса, Нодирбек ўша ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга уринади.

Шунингдек, саралаш босқичида Абдусатторовга қарши дунё тан олган шахмат усталари – Ян Непомньяший (Россия), аёллар ўртасида 12-жаҳон чемпиони Александра Костенюк (Россия), дунё рейтинги пешқадамларидан Дин Лижен (Хитой), қолаверса Ян Кшиштоф Дуда (Польша), Левон Аронян (Арманистон), Шахриёр Мамадиёров (Озарбайжон) ва бошқалар дона суришади.

Биз Нодирбекка ушбу мусобақада омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

Манба: Minsport.uz
Киритилди: 22:57, 15.02.2022.
Ўқилди: 1973 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик