Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Отасининг очкўзлиги сабаб орзусига ета олмаган йигитча ёхуд Неймар 14 ёшида нега “Реал” билан шартнома имзоламаган?

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда бразилиялик футболчи “Реал”ни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборишга ҳозирлик кўрмоқда

Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидаги “ПСЖ” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги қарама-қаршилик кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. Аммо ҳозир гап бу ҳақида эмас.

Шубҳасиз, биринчи бўлиб ҳаёлга келадиган нарса Килиан Мбаппенинг бўлажак клубига қарши (23 ёшли форвард ёзда Мадрид клубига ўтиши деярли аниқ) майдонга тушиши. Футболчи парижликлар билан учун узоқ кутилган Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истамоқда. Бу учун улар “қаймоқранглилар” тўсиғидан ўтиши керак. Яна бир воқеа Серхио Рамоснинг собиқ клубига қарши ўйнаши билан боғлиқ. Тўғри, 36 ёшли испаниялик футболчи бу мавсумда жароҳати туфайли деярли ўйнамаяпти ва бугунги собиқ клубига қарши кечадиган биринчи ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ.

Аммо, Неймарнинг "Реал" билан бошқача, унчалик аниқ бўлмаган воқеа боғлаб туради. Бразилиялик футболчида бир пайтлар Мадрид клубига ўтиш эҳтимоли бўлган. Бу биринчи марта футболчи атиги 14 ёшлигида амалга ошиши мумкин эди. Ноябрь ойи охирида тўпиғидан даҳшатли жароҳат олган Неймарнинг Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида сафга қайтиши ҳам рамзий маънога эга.

Мадридликлар раҳбарияти Неймар болалигидаёқ унинг истеъдодидан хабар топишди. Неймар 12 ёшда бўлган пайтда, унинг агенти бор эди — Вагнер Рибейро. Вагнер 2005 йилда "Сантос"дан 25 миллион евро эвазига "Реал"га ўтган Робиньонинг ҳам агенти ҳисобланарди. 2006 йилнинг баҳорида эса 14 ёшли Неймар “қироллик клуби” йиғинига қўшилди.

Европа клубларига 18 ёшгача бўлган ўйинчиларни Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган жамоалардан сотиб олишни тақиқлаган, аммо бу қоидаларни четлаб ўтиш йўллари ҳар доим бўлган. 14 ёшли ўйинчини Мадрид жуда ҳам завқлантирди: “Сантьяго Бернабеу” ва шаҳар бўйлаб саёҳатлар, ВИП сектордан "Реал Мадрид" ўйинларини томоша қилиш ва U-14 жамоаси билан машғулотлар ўтказиш. Айнан у eрда бразилиялик барчани ҳайратда қолдирди. Ўша пайтда мазкур жамоада ҳозирда кўплаб натижаларга эришган бошқа футболчилар ҳам бор эди. Масалан, Неймарнинг “ПСЖ”даги шериги Пабло Сарабия ва "Реал"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахал.

“Неймарни жуда яхши эслайман. Бир марта у бизнинг жамоада қолишини айтди. Кейин ҳаммамиз уни осмонга отиб, буни нишонлашни бошладик”, деб эслайди Карвахал.

Бироқ, трансфер амалга ошмади. Бу қарорни қабул қилишда Неймар қанчалик рол ўйнаган, ҳозир буни айтиш қийин, чунки ўша пайтда ҳам унинг фаолиятидаги энг муҳим қарорларни отаси қабул қилган. Кейинчалик футболчига "Реал Мадрид" узоқ муддатли шартнома таклиф қилди, аммо у Бразилияга қайтиб, яна 7 йил "Сантос"да ўйнади. 2013 йилда эса Жуниор Мадрид клубининг энг ашаддий душмани - "Барселона" сафига ўтди. Футболчининг отаси “Реал” билан шартнома имзолаш фикридан воз кечиш қарорини шундай изоҳлади: “Мадридда олти кун бўлганимиздан сўнг ўзимизни жуда чарчаган ҳис қилдик. Атрофдаги ҳамма нарса жуда бошқача эди ва ўғлим бундан ҳайратда қолганини ҳис қилдим. У тўрт кишига мўлжалланган битта ётоқхонали кичкина уйда ўсган. Оталик ҳис-туйғуси билан у Испанияда ўзини қулай ҳис қилмаётганлигини сездим”.

Кейинчалик катта Неймар нега бундай қарор қабул қилгани маълум бўлди

 

“Мен “Реал” яхши шартнома таклиф қилган деб ўйладим, аммо Неймарнинг отаси кўпроқ нарсаларни хоҳлади. Кейинчалик маълум бўлишича, "Сантос" президенти футболчининг трансфери амалга ошишидан хавотирда бўлган ва катта Неймарга, агар ўғли Бразилияга қайтса, унга янги квартира совға қилишини ваъда берган”, - деди “Реал Мадрид” мураббийлар штаби аъзоларидан бири.

Бу фикрни "Сантос"нинг собиқ президенти Марсело Тейшейра тасдиқлади. “Галактикос” даврида Неймар “Реал”нинг мухлиси бўлган. Лекин биз испан клуби билан музокара ўтказмадик, трансфер футболчининг отаси ташаббуси билан бўлаётган эди. Йигитни олиб қолиш учун унга миллион евро таклиф қилдик. Таклиф катта Неймар томонидан қабул қилинди. Ҳамма мени ақлдан озган дейишди, лекин мен Неймар ўзгача футболчи эканини билардим”, - дея эслайди Тейшейра.

Яқинда “Netflix” томонидан олинган Неймар ҳақидаги ҳужжатли фильмда унинг отаси ҳақиқатан ҳам “Сантос”дан катта пул олганини тан олди. “Мен оиламиз ва ўғлимга фойда келтирадиган таклифни қабул қилдим. Бу биз топган биринчи миллион эди, Неймар эса атиги 14 ёшда бўлган”, деди у.

Бундан ташқари, "Сантос" адвокатлари ФИФА ва УЕФАга шикоят қилишган, чунки "Реал Мадрид" вояга этмаган жанубий америкалик футболчини рўйхатдан ўтказмоқчи эди. Европа футбол раҳбариятидан огоҳлантириш олган мадридликлар Неймар билан шартнома имзолаш ғоясини 2011 йилгача қолдирди.

Аммо “Барселона” музокараларга аралашди. Қанот футболчиси "Сантос" билан 2014 йилгача шартнома узайтирди. Шунингдек, у ўша пайтда каталонияликлар билан дастлабки шартнома бўйича келишиб олган, унга кўра, 2014 йилги жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтиши керак эди. Неймар "Барса"га ундан ҳам эртароқ - 2013 йилда ўтди. "Реал"нинг бразилиялик юлдузни қўлга киритишга бўлган барча уринишлари муваффақиятсиз якунланганди. Футболчини 2019 йилда, “ПСЖ”дан кетмоқчи бўлганида ҳам Мадрид клуби уни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Аммо...

Неймарнинг ўзи отасининг фикрини қўллаб-қувватлади. “Бу менинг Европага биринчи марта келишим эди. Мен ҳеч нарсани тушунмадим, овқат бошқача эди. Мен овқатимга авакадо қўшишга одатланмаганман. Бироқ, бу ерда авакадо ҳамма овқатда эди”, — деб эслайди Неймар “Netflix”даги ҳужжатли фильмида.

Ҳозир бразилиялик Европага мослашди, у ҳар қандай озиқ-овқат ва ҳар қандай турмуш тарзида яшай олди. У 30 ёшга тўлди, у ҳақида ҳужжатли фильм чиқди - ўзингизни футболчи сифатида карьерасини тиклаш вақти келди.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 23:38, 15.02.2022.
Ўқилди: 9892 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.