"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "ПСЖ"га қарши сафар ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Парижликлар Килиан Мбаппенинг голи эвазига Мадридни минимал ҳисобда мағлуб этишди.
"Биз мағлуб бўлдик, аммо бу дуэльнинг фақат биринчи қисми. Ўз уйимизда бугунгидан яхшироқ ўйнаймиз.
Рақиб ажойиб иш қилди, лекин бизда жуда кўп муаммолар бор эди. Тўпни ҳужум чизиғига яхши етказиб бера олмадик, "ПСЖ"нинг босимига дош бера олмадик. Узатмалардада хатолар бор эди. Биз тўп билан яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак.
Мбаппе Европанинг энг яхши футболчиси. У ўйинни ўзгартирди ва жамоасига ғалаба келтирди.
Менди ва Каземиронинг ўрнига кимнидир топамиз. Аммо мен Орсатога айтдимки, бу карточкалар баҳсли, керакcиз қарор эди", деди италиялик мураббий.