Бокунинг "Нефтчи" клуби Озарбойжон чемпионатининг 27-туридан ўрин олган учрашувда "Боку"ни қабул қилиб қийинчилик билан бўлсада, ғалаба қозонди.
"Боку дербиси"да дастлаб бразилиялик Флавиньо жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 8-дақиқасида эса Баҳодир Насимов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Учрашувнинг 87-дақиқасида эса меҳмонлар вакили, коста-рикалик Уинстон Паркс "қайчи" услубида "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилди.
Бироқ бу чиройли гол ҳам "Боку"ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Учрашувда Баҳодир Насимов дастлабки дақиқалардан майдонга тушиб тўлиқ 90 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди.
Озарбой жон премьер-лигаси
27-тур
НЕФТЧИ – ФК БОКУ 2:1 (1:0)
Голлар: Флавиньо (22), Баҳодир Насимов (53) - Уинстон Паркс (88).