"Барселона" бош мураббийи Хави каталонияликларнинг собиқ футболчиси, ҳозирда "ПСЖ"да ўйнаётган Лионель Месси ҳақида гапирди.
“Мухлислар фақат пенальтиларга этибор беришса, футболчининг танқид қилиниши нормал ҳолат. Мен Лионелга энг яхши тилакларимни тилайман. Мен учун у ҳар доим дунёнинг энг зўри бўлиб қолади”, - дея фикр билдиради Хави.
Кеча бўлиб ўтган "Реал" - "ПСЖ" учрашувида Даниэль Карвахал 61-дақиқада Килиан Мбаппени жарима майдончаси ичида йиқитди. Ушбу қоидабузарликдан кейин пенальти белгиланди. Аргентиналик Лионель Месси тўпга яқинлашди ва пастки ўнг бурчакка зарба берди. Ҳужумчининг зарбасини Мадрид клуби дарвозабони Тибо Куртуа қайтарди.
94-дақиқада Франция клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасининг ғалаба голини киритди.