FourFourTwo сайти «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессининг жорий мавсумдаги статистикасини таҳлил қилди.
Аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум "ПСЖ" таркибида барча турнирларда 21 та учрашувда майдонга тушиб 7 та гол киритди. Франция чемпионатида эса 14 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол этди.
2021/22 йилги мавсумда Бундеслигада тўп сураётган Роберт Левандовски («Бавария»), Эрлинг Холанд («Боруссия») ва Патрик Шик («Байер»)лар ўртача ҳар 90 дақиқада биттадан гол киритишмоқда.
«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг кўрсаткичи эса 0,76, Мессиники эса анча камроқ — 0,33. Букайо Сака («Арсенал») ва Кристиан Бентеке («Кристал Пэлас»)ларнинг ҳам кўрсаткичлари Мессиники билан бир хил.
Агар чемпионат ўйинларини ҳисобга оладиган бўлсак, Месси Франция чемпионатининг ҳар бир ўйинида 0,17 гол бор. FourFourTwo сайтининг таҳлилига кўра, Месси бу кўрсаткич билан Европанинг "кучли бешлик" чемпионатида иштирок этаётган футболчиларининг орасида 400-ўринни эгаллаб турибди.