Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Хавьер Тебас Мбаппенинг Ла лигага кўчиб ўтишини орзу қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Ла лига президенти Хавьер Тебас "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчининг парижликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. У эркин агент сифатида "Қироллик клуби"га ўтиши кутилмоқда.

"Шахсан менда Мбаппенинг трансфери борасида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ўз клуби билан шартномаси якунланишига 6 ой вақт қолганида футболчи уни узайтирган ҳолатларга бир нечта гувоҳ бўлганман. Аммо Килиан эркин агент сифатида Ла лига клубга ўтса, бу чемпионатимиз учун энг яхши ҳолат бўларди", - деди Тебас.

Франциялик футболчи жорий мавсумда "ПСЖ" сафида барча мусобақалар доирасида 32та ўйинда иштирок этиб, 22 гол ва 13 ассист муаллифига айланди.

Манба: isport.ua
Киритилди: 19:07, 17.02.2022.
Ўқилди: 1654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик