“Севилья” ҳужумчиси Антони Марсьяль испан клуби сафидаги ўзининг илк голни урди.
26 ёшли футболчи Европа лигаси доирасида бўлиб ўтган Загребнинг “Динамо”сига қарши ўйинда (3:1) гол урди.
Маълумот учун, француз янги жамоаси сафида учинчи ўйинни ўтказди. У январь ойида "Манчестер Юнайтед"дан "Севилья"га ижара асосида ўтган эди.