ФИФА АПЛнинг тўртта аргентиналик футболчисини халқаро баҳслардан иккита ўйинга четлатди. Ушбу тақиқ Бразилия ҳамда Аргентина ўртасидаги ўтган йилда ўтказилган саралаш баҳси сабаб юз берган.
Ўша пайт Бразилияда Бирлашган Қиролликдан кириб келган ҳар қандай инсонни 14 кунга карантинга олиш қоидаси амалда эди. Бироқ Аргентина терма жамоасининг Буэндия ҳамда Эми Мартинес ("Астон Вилла"), Ромеро ("Тоттенхэм") ва Ло Челсо ("Вильярреал" ижарада) каби футболчилари Буюк Британия ҳудудидан тўғридан-тўгри кириб келганига қарамай, учрашувда иштирок этган.
Натижада, маҳаллий полиция уларни майдондан олиб чиқиб кетишига тўғри келган. Эндиликда, юқорида номлари келтирилган футболчилар Аргентинанинг Венесуэла ҳамда Экуадорга қарши ўйинини ўтказиб юборишади.