«Барселона» ярим ҳимоячиси Нико Европа лигаси доирасида «Наполи» (1:1) билан қайд этилган дуранг ҳақида фикр билдирди.
«Трибунадаги оломон шовқини кучайиб, менга ишонч бағишлади. Бу қанчалик ёрдам берганини сўз билан ифодалаб беролмайман. Учрашувда бир лаҳза ўйлаб қолдим: "Жорий мавсумда биринчи марта учрашув ҳақиқатдан ҳам эҳтиросли бўлди. Бу жуда зўр эди.
Неаполда бугунги ўйиннинг биринчи бўлимида бўлгани каби устунлик қилишимиз керак бўлади. Биз яна майдонда энг яхши жамоа бўлишимиз ва бу сафар ҳам ўз имкониятларимизни ишга солишимиз керак», - Никонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.