Англиянинг "Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси Жейми Каррагер Криштиану Роналду ҳақида баҳсли фикр билдирди.
«Манчестер Юнайтед» ёзда уни қайтариб олиб, хатога йўл қўйди. Агар уни кейинги мавсумда қолдиришса, хато каттароқ бўлади.
«Юнайтед» ўтган мавсумда 121 та гол урган. Бу 14 йил ичидаги энг яхши натижа эди.
Роналду ёмон натижаларга эришган тақдирда доимо шовқин яратади. Шовқин унинг келажаги ҳақида. Жамоа ғалаба қозонса, аммо у гол киритмаса ҳам шовқин бўлаверади. Масалан, «Вест Хэм» билан ўйиндан кейин бўлгани каби. Мураббий 37 ёшли футболчини захирага олганини нормаль қабул қилиш керак.
Ҳеч бир футболчи клубдан каттароқ бўла олмайди. Алекс Фергюсондан сўранг. 2006 йилда у энг яхши тўпурарлардан бири Руд ван Нистелройни сотиб юборди, чунки у ўзини ёшларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётганини ва таҳдидга айланаётганини ҳис қилганди ", деди Каррагер.