"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг клуб билан кўплаб совринларни қўлга киритмоқчи.
“Мен “Барселона”да эканлигимдан жуда хурсандман: ёшлигимдан бу ерда бўлишни хоҳлаганман, шу маънода орзуим ушалди.
Лекин, албатта, дастлабки икки йил ичида қўлга киритганимиздан кўра кўпроқ соврин ютишни истардим. Бу борада кўпроқ нарсани кутгандим.
Аммо мен бу эрда жуда бахтлиман ва умид қиламанки, яна кўп йиллар шу ерда бўламан”, - деди “Барса” ярим ҳимоячиси.