Каталониянинг "Барселона" жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай ёзда жамоадан кетиши мумкин.
Ўз навбатида, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти футболчининг жамоадан кетиш ниятини билиб, уни "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалига алмаштирмоқчи. Ҳозирда неаполликлар ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлган Лоренцо Инсиньенинг ўрнига муносиб номзод изламоқда.
Томонлар ҳали трансфер борасида музокараларни бошламаган, дея қўшимча қилган манба.