Дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланган Ян Облак ёзда “Атлетико”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “todofichajes.com” нашри хабар бермоқда.
Словениялик дарвозабон “матрасчилар”нинг жорий мавсумда кўрсатаётган ёмон ўйинлари сабаб клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда.
Манбага кўра, посбонга Англия Премьер-лигаси ва Италия А серияси жамоаларидан таклиф бор.
Унинг мадридликлар билан шартномаси 2023 йилда якунига етади ва уни узайтириш ҳақида ўйламаяпти.
Трансфермаркт портали Облакнинг нархини 120 миллион еврога баҳолаган. Лекин, “матрасчилар” 70 миллионлик таклиф тушса, Ян борасида ўйлаб кўришини билдирган.