Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Ёрдам эвазига... «сариқ» (видео)

Баҳо:
+ | -

Таниқли футболчилардан бири Рикарду Куарежма Португалия чемпионати 22-туридан ўрин олган «Витория Гимараеш» ҳамда «Беленесеш» жамоалари ўртасидаги учрашувдаги хатти-ҳаракатлари билан ижтимоий тармоқларни «портлатди».

Асосий вақтдаги тўхталишлар учун қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган, 38 ёшли Куарежманинг жамоаси 0:1 ҳисобида ютқазаётган паллада рақиб ярим ҳимоячиси Афонсо Соуза вақтни атайин чўзишни хоҳлаб, жароҳатини рўкач қилган ҳолда, ўрнидан туришга шошилмади. Бу ҳол Куарежмага ёқмади ва Соузага «ёрдам бериш»га қарор қилди - Рикарду рақибини қўлида кўтариб, майдон четига олиб чиқиб қўйишга уринди.

Мазкур ҳолат майдонда жанжал чиқишига сабаб бўлди. Соузанинг шериклари уни ҳимоя қилиб, Куарежмага эътироз билдира бошлашди. Натижада, «симулянт»ни «халоскор»нинг қўлидан тортиб олишди, рефери эса португалиялик фахрийни сариқ карточка билан «сийлади».

Ушбу вазият тасвирланган видео лавҳалар қисқа муддатда ижтимоий тармоқларга тарқалди. Учрашув Куарежма жамоасининг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Маълумот учун, «Витория Гимараеш» Португалия чемпионатида 6-ўринни эгаллаб турибди, «Белененсеш» эса яққол аутсайдер мақомида турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

Қўшимча қилиш керакки, Куарежма 2020 йилдан буён «Витория Гимараеш» шарафини ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсум Португалия клуби таркибида 20та ўйин ўтказиб, уларда 1тадан гол ва ассист қайд этган.

ЖАҲОНГИР тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:55, 20.02.2022.
Ўқилди: 2876 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик