Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ҳеч кимга кераксиз йигитча ёхуд Поль Погбанинг кейинги манзили қаер бўлади?

Баҳо:
+ | -

2022 йилнинг ёзида кўплаб футбол юлдузлари, жумладан, франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг ҳам клуби билан шартномаси якунига етади. Футболчи ҳалигача «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома имзоламаган. Умуман олганда, Поль манкунианликлар сафида қолишни истамаяпти. Шу сабаб ёзда Погбанинг жамоасини ўзгартириш эътимоли катта. Аммо, савол туғилади! Погба фаолиятини қаерда давом эттиради?   Кўп футбол нашрлари Полни собиқ жамоаси «Ювентус»га қайтиши ҳақида хабарлар тарқатмоқда. Аслида бу ростми? Шу сабаб футболчининг кейинги манзили ҳақида суҳбатлашамиз.

Поль - ноёб футболчи. Ҳар икки ёки уч ойда у дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эканлигини исботлаб, ақл бовар натижаларга эришади. Жорий мавсум бошида 3 ўйинда 7 та голли узатма муаллифига айлангани, бунинг яққол мисоли. Бу сегментлар «Манчестер Юнайтед» раҳбарларини Погба билан шартнома янгилаш, «Ювентус», «Реал Мадрид», «ПСЖ» ва бир қатор инглиз клубларини футболчини ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйлаб кўришга мажбур қилди.

Погба - бу бренд. Ушбу брендни тарғиб қилишда энг машҳур футбол агенти Мино Райола муҳим роль ўйнайди. Голландиялик агент Погба номидан моҳирона фойдаланади ва мижозининг келажаги ҳақида матбуотда портловчи баёнотлар бериб, харидорларни ўзига жалб қилади. Айнан Райола туфайли франциялик ярим ҳимоячи сайёрамизнинг энг кўп тилга олинган футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Аммо, агар сиз ушбу сегментларни ҳисобга олмасангиз, француз қолган футболчилардан ажралиб турмайди. Мисол учун, Премьер-лигада ўтган мавсумда у бор-йўғи учта голли узатмани амалга оширди. Погба беш ярим йилдан бери Премьер-лигада ўйнаяпти, бироқ ҳеч қачон ойнинг энг яхши футболчисига айланмаган.

Француз ўртамиёна жамоалар ва аутсайдерларга қарши ўйинларда паст натижа кўрсатгани учун танқид қилинади. Шунга қарамай, «қизил иблислар»нинг собиқ устози Оле-Гуннар Сульшер доимий равишда Погбани асосий таркибида майдонга тушириб келган. Унинг ўйинидаги камчиликларни ҳисобга олсак, майдонда оптимал позициясини топа олмаган. Аслида футболчи ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида яхши ўйнайди, бироқ кўпчилик мутахассислар ундан ҳимоявий ярим ҳимоячи сифатида фойдаланади.

«Манчестер Юнайтед» Погба ва унинг агенти Райоланинг матбуотни порталатадиган хабарларидан чарчаган. Инглиз клуби тушуниб турибдики, агар француз яхши таклиф тушса, Манчестержамоасидан кемоқчи. Агар аввалроқ «қизил иблислар» футболчини сақлаб қолишга ҳаракат қилган бўлса, энди ҳеч ким қаътий тарзда Погбани жамоада сақлаб қолишни истамаяпти. Ральф Рангник қўл остида француз анча яхши ўйнади. Ҳатто, бир йил давомида гол урмаган футболчи, яқинда «Бёрнли» дарвозасига голҳам киритди. Погба Рангник билан суҳбатлашди ва футболчининг фикри ўзгарган, ҳамда «қизил иблислар» сафида қолмоқчи эканлигини маълум қилди, аммо «Манчестер Юнайтед» раҳбарлари шартномани узайтирмоқчи эмаслар. Манкунианликлар бу ёзда янги ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи, бу эса Погбанинг жамоадан кетишига қарши эмаслигини билдиради.

 

Погба учун потенциал харидорлар етарлича топилади, аммо энг реал вариантлар Париж, Турин ва Мадриддир. Погба билан шартнома имзолаш эҳтимоли паст клуб —«Реал Мадрид». Чунки ёзда улар Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш ва унинг даҳшатли маошини тўлаб бериш учун учун пул излашлари керак. Балки, булар орасида энг фаворит «Ювентус» бўлиши мумкин. Туринликлар Мино Райолага 4 мавсумлик шартнома бўйича таклиф жўнатишган. Агар, бонусларни ҳисобга олмасак, Поль 1 мавсум учун 9 миллион евро маош олади.

«Ювентус»да маош чекловлари мавжуд: 10 миллион евро ва бонуслар. Аммо бундай чекловлар бўлмаган тақдирда ҳам, «кекса синьора» кўпроқ пул тўлашга тайёр эмас, чунки клуб қишда Душан Влахович ва Денис Закария каби футболчилар билан шартнома имзолади. Албатта, француз истаган пулни  Парижда,  «ПСЖ»да топиши мумкин, бироқ унда бир пайтлар Пирло, Маркизио ва Видал каби футболчилари бўлган Туринга қайтиш истаги кучлироқ бўлиши мумкин.

 

Киритилди: 12:43, 20.02.2022.
Ўқилди: 2529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.