«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ижрочи директори Мартин Эдвардс Эрик Кантонанинг трансфер тарихини сўзлаб берди.
"Манкунианликлар" Кантонанинг трансфери учун 1 миллион фунт тўлаган эди, лекин «Лидс» раҳбарияти ўз футболчисини 1,6 миллион фунтга сотганини эълон қилганди. Нархнинг баланд қилиб кўрсатилиш орқали мухлисларни битим фойда эканлигига ишонтириш эди. Чунки, «Лидс» мухлислари Кантонани жуда қаттиқ ҳурмат қилишарди ва уни жамоадан кетишини хоҳлашмоқда.
«Мен офисда эдим ва менга Билл Фотерби («Лидс»нинг собиқ спорт директори, - муаллифи) қўнғироқ қилиб Денис Ирвиннинг трансфери бўйича сўради. Мен йўқ дедим, лекин кейинчалик ўйлаб ўтириб, шунчаки: «Кантоначи?» - дедим. Мен ҳеч қачон Кантона борасида Алекс Фергюсон билан гаплашмаганман, лекин у Говард Уилкинсон («Лидс» собиқ устози, - муаллиф) билан тил топиша олмаётганини ўқигандим. Мен Алексга қўнғироқ қилдим ва бу ҳақда айтдим. У эса: «Тўғри, Кантонани танлаган бўлардим» - деди. Шундан кейин, эртаси куни Биллга қўнғироқ қилдим ва Кантонани олишимизни айтдим. Худди биз уларга яхшилик қилаётгандекмиз! Мен «Лидс» раҳбариятига мухлисларга хоҳлаган суммангизни айтишинигиз мумкин, деганман», - деди Эдвардс.