Аргентиналик 70 ёшли футбол мутахассиси Хорхе Солари Испаниянинг икки гранд клубига баҳор берар экан, ҳар иккичи яхши ишлаётганини, бироқ унга "Барса" мураббийси ёқиши ҳамда Мессини футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб билишини айтган.
Айни вақтда Мадриднинг "Реал" клуби турнир жадвалида энг яқин таъқибчисидан тўрт очко олдинда бормоқда. Жамоа 2007-08 мавсумдан буён илк бор "Барселона" яккаҳокимлигига чек қўйиши мумкин, бироқ Соларининг фикрича, "Барса"даги ҳамкасбидан фарқли ўлароқ, "Реал" мураббийи Моуриньо футболда ҳеч қачон таассуб объекти бўла олмайди.
"Моуриньо яхши инсон эмас, у нафратга лойиқ жирканч одам, — деган COMRadioга берган интервьюсида Солари. — У рақибларига ўрнак бўла оладиган даражада эмас".
"Уларнинг ҳар иккиси буюк мураббийлардир, бироқ Гаврдиола гапирганда, хоҳ у ютган бўлсин, хоҳ ютқазган бўлсин, кишиларда унга нисбатан норозилик ҳисси уйғонмайди. Фикримча, Моуриньога нисбатан Пеп ўзини яхшироқ тутади ва ифода этади".
"Реал"нинг собиқ ўйинчиларидан бири Сантьяго Соларининг амакиси ҳисобланувчи Хорхе Солари "Барселона" юлдузи Лионель Мессини ҳам алқаб қўйди.
"У футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи, — деди Солари. — Ўзининг ёшига нисбатан, майдонда кўрсатаётган ўйини, ўйиндан кейин ўзини тутиши, салоҳияти шундан дарак бериб турибди. Бир вақтнинг ўзида у ҳам жиддий, ҳам хушчақчақ йигит".