Мамлакат чемпионати 8-турининг иккинчи кунги ўйинлари ҳам мухлисларни беэътибор қолдирмади. “Насаф” учрашувнинг бошидаёқ “Нефтчи” дарвозасини ишғол эта олди. Афтидан, бугун қаршиликлар уч очко ишлай оладигандек кўринганди. Бироқ фарғоналиклар бунга йўл қўйишмади, аввалига ҳисобни тенглаштиришди, кейин ғалаба тўпини киритишди. “Локомотив”га мухлислик қилганларнинг биринчи бўлимда кайфиятлари аъло эди. Сабаби, “темирйўлчилар” турнир пешқадамларини уялтирган ҳолда танаффусга ғолиб сифатида чиқишди. Аммо иккинчи бўлимда тошкентликларнинг кучи етмай қолди, бу эса ҳисобда ҳам ўз аксини топди – “Ҳуахин-Жиззах” иккита тўп фарқи билан рақибларини мағлубиятга учратишди. Сўнгги учрашув ҳам қизиқарли ўтиши кутилганди, лекин олмалиқликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ масалани ўз фойдаларига ҳал этиб бўлишгани якунда “Бунёдкор”нинг йирик ҳисобда енгилишига олиб келди.
Футзал. Олий лига. 8-тур.
Иккинчи кун. 22 февраль, сешанба
Фарғона. “Само” спорт мажмуаси.
НАСАФ – НЕФТЧИ – 1:2 (1:1). 67 томошабин.
Ҳакамлар: Умид Пўлатов, Никита Афиногенов, Маҳмуджон Рустамов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Рустам Зупаров
Голлар: Санжарбек Элмаматов (4) – Шуҳратбек Рашидов (10), Сардорбек Алишеров (32)
Амалга оширилмаган пенальти: Жасур Халимов (22, “Насаф”)
Огоҳлантириш: Йўқ – йўқ.
ЛОКОМОТИВ – ҲУАХИН-ЖИЗЗАХ – 1:3 (1:0). 104 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Муҳиддинов, Ҳусан Музаффаров, Санжар Раҳмонов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Рустам Зупаров
Голлар: Акбар Усмонов (19) – Ихтиёр Ропиев (27), Фарҳод Абдумавлонов (33), Дилшод Раҳматов (34)
Огоҳлантиришлар: Равшанбек Асқаржонов (18), Акбар Усмонов (23), Жамолиддин Шарипов (23), Машраб Адилов (34) – Илҳомжон Ҳамроев (23), Даврон Чориев (23), Ҳусниддин Нишонов (35).
АГМК – БУНЁДКОР – 6:2 (4:2). 43 томошабин.
Ҳакамлар: Жамолиддин Қосимов, Муродхон Аъзамхонов, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Рустам Зупаров
Голлар: Абдулла Солихов (1), Музаффар Аҳаджонов (8, 12), Исахон Иброҳимов (9), Суннатулла Жўраев (37), Давлат Иброҳимов (40) - Хуршид Нажимов (11, 18)
Огоҳлантириш: Давронжон Абдураҳмонов (23) – йўқ.