Криштиану Роналду ўзининг ёрқин фаолияти давомида "Атлетико Мадрид"нинг ҳақиқий "ажали" ҳисобланади.
Криштиану ва "Атлетико Мадрид"
"Атлетико"га қарши Роналдунинг натижалари ўзи учун гапиради. У ўзининг собиқ пойтахтлик рақиби билан Испанияда 35 марта тўқнаш келди, бу бутун фаолияти давомида бошқа рақибларга қараганда кўпроқ, улар билан ўйинларда 25 та гол урди ва бу учрашувларни 9 та голли узатма билан якунлади. 25 та голдан иборат ушбу рўйхатга тўртта хет-трик киритилган бўлиб, улардан иккитасини у Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида киритган.
2014 ва 2019 йиллар оралиғида "Атлетико Мадрид" ютқазган ҳар бир Чемпионлар Лигасида Криштиану Роналду бўлган жамоага қарши бўлган. У 120-дақиқада пенальтидан гол урди ва 2014 йилги Чемпионлар лигаси финалида "Реал Мадрид"нинг Лиссабонда "Атлетико" устидан қозонилган ғалабда муносиб ҳиссса қўшди. Бу узоқ кутилган соврин эди.
2016 йилда Криштиану Миланда ҳал қилувчи пенальтини аниқ амалга оширди. "Реал Мадрид" Чемпионлар лигаси финалида яна бир бор шаҳарлик рақибларини мағлуб этди. Ўша оқшом Криштиану асосий вақтда гол ура олмади. Аммо, ҳар доимгидек, CR7 ҳал қилувчи ҳиссани қўшди.
Криштиану "Реал"дан "Ювентус"га ўтганида, у "Атлетико Мадрид" учун қўрқинчли туш бўлиб қолишда давом этди. 2019 йилнинг март ойида мадридликлар 1/8 финалнинг биринчи ўйинида туринликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этди, бироқ жавоб ўйинида CR7нинг ажойиб хет-триги эвазига жамоа кейинги боҳқичга йўл олди.
Криштианунинг "Атлетико"га қарши ўйиндаги бошқа хетригига 2017 йилги Чемпионлар лигаси ярим финалида, яъни "Лос Бланкос" финалда "Ювентус"ни мағлуб этган мавсумда эришган. Бугун тунда у улар билан 36 марта тўқнаш келади ва биринчи марта "Манчестер Юнайтед"нинг таркибида.