«Барселона» «Аякс» ярим ҳимоячиси Раян Гравенберх ва «Милан» футболчиси Франк Кессьега қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Нашрнинг ёзишича, испан клуби Гравенберхани Серхио Бускетснинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда. 19 ёшли футболчига «Реал» ва «Бавария» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
25 ёшли Кессье ҳам «Барса» эътиборига тушди, чунки унинг «Милан» билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида тугайди ва клуб футболчини эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи.
Гравенберх жорий мавсумда «Аякс» таркибида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
2021/22 йилги мавсумда Кессье «Милан» сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 48 миллион еврога баҳоламоқда.