«Барселона»нинг собиқ спорт директори Карлес Рексач Лионел Мессининг «ПСЖ»да ўзини қулай ҳис қилишига ишончи комил эмас.
Рексач кўп сабабларга кўра, «Барселона» тарихидаги муҳим шахс саналади. У "Барселона"да футболчи, мураббий, скаут, спорт маслаҳатчиси ва Йохан Кройффнинг ёрдамчиси бўлган.
«Биз Мессининг "Барселона"ни тарк этиши ҳақидаги ҳақиқатни ҳалигача билмаймиз ва вақт ўтиши билан бу маълум бўлишига ишончим комил эмас. Мен унинг фаолияти "Барселона"да якунланишини хоҳлардим", - деди Рексач Super Radio Deportivo нашри билан суҳбатда.
"Месси жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, фаолиятини якунлаши керак. У бунга лойиқ. Месси "ПСЖ"да ўзини яхши ҳис қилмаяпти. "ПСЖ" - ёлланма ишчилар жамоаси. Улар чиройли ёки қизиқарли футбол ўйнашмайди. Улар нима учун ғалаба қозонишмоқда? Чунки бир кун Неймар, кейин Месси, кейин эса Мбаппе гол киритмоқда. Месси ўзи хоҳлаган ролда "Барселона"га қайтиши шарт" - деди Рехач.