"Ювентус" бош мураббийи Антонио Конте Италия чемпионати 32-турида "Лацио" устидан қозонилган ғалабадан сўнг шогирдларининг голли вазиятлардан унумли фойдаланиш ишларини кучайтириш лозимлигини айтиб ўтди.
"Албатта, менинг бироз жаҳлим чиқди, негаки, бутун ўйин давомида катта устунлик қилдик, ўйин эса дуранг билан тугаши ҳам мумкин эди. Бу бизнинг бутун ўйин давомида тўпни назорат қилиб, ҳалабага эриша олмаган аввалги ўйинларимизни эслатди. Биз ўз ўйинимизни яхшилаш ҳақида бош қотиришимиз керак, лекин бугун йигитларим ўта муҳим вазифани бажардилар.
Биз учун голли вазиятларни голга айлантириш жуда муҳим. Бу бизнинг ўйинларимизни бироз хотиржам ўтказишга ва ўйинчиларнинг ортиқча стрессга берилмасликларини таъминлайди. Бугунги ўйин финал ҳуштаги чалингунча асабийлашишимга олиб келди", - дея Контенинг фикрларини келтиради Football Italia.