Ральф Рангник "МЮ"нинг ёш ҳужумчиси Антони Эланга ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Эланга январь ойида жамоани тарк этишга жуда ҳам яқин келган. Уни ижарага бериб юбориш режаси мавжуд эди. Аммо мен уни жамоада олиб қолдим. Эланга мен кузатган биринчи машғулотларидан кейин, нималарга қодир эканини сезганман. Мен унинг ҳаракатларини меҳмонхонада "YouTuBe" орқали томоша қилар эдим".
Кеча "Атлетико"га қарши баҳсда Эланга ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган эди.