Антонио Конте "Бёрнли"га учралган мағлубиятдан кейин клуб раҳбарияти билан учрашув ўтказади. Бу ҳақида италян мутахассисининг ўзи маълум қилди:
"Бугун биз учун оғир келди. Нафақат бугун, балки сўнгги 5 та учрашувда қийинчиликка учрамоқдамиз. Чунки улардан 4 таси бой берилди. Бу шуни англатадики, биз раҳбарият билан вазиятни баҳолаш борасида учрашув ўтказамиз. Муаммони биргаликда ва бирдамликда ҳал қилишимиз керак".
Айни дамда "Тоттенхэм" АПЛ турнир жадвалида 39 очко билан 8 ўринда бормоқда.