Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Максим Шацких Украинча Премьер-лигаси 26-тур рамзий терма жамоасида

Баҳо:
+ | -

Украинанинг энг машҳур интернет-порталларидан бири - www.ua-football.com танловига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Киевнинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Максим Шацких Украина Премьер-лигаси 26-тури рамзий терма жамоасидан ўрин олди.

Киевнинг «Оболонь» жамоасига қарши ўйинда «Арсенал» йирик - 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва бунда Шацкихнинг ҳиссаси катта бўлди. Хусусан, www.ua-football.com футболчи ҳақида шундай деб ёзади: «Динамо»да ўйнаб юрган вақтлари майдон марказида Шацкихнинг ажойиб ҳамкори - Валентин Белькевич бўларди. Бу жуфтлик бир-бирини яримсўзда тушунар (бунда белорус тўпни етказиб бериш, Максим эса «гол урувчи» вазифасини бажарарди) ва бир қатор голларни уришган эди».

Мақола давомида шундай дейилади: «Бироқ, маълумки, уста - ҳар қандай ишда ҳам уста. «Арсенал»да Шацких бурчак ва жарима зарбаларини амалга оширади, бироқ «Оболонь»га қарши ўйинда унга плеймейкер вазифаси юклатилди. Шацких, худди бутун фаолиятини майдон марказида ўтказгандек, бу вазифани аъло даражада уддалади. Максим жамоасининг барча тўртта голида иштирок этиб, иккита голли пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Катта обрўга эга бўлишига қарамай, индивидуал ҳаракатларга берилмади, тўпни ўзида ушлаб турмади, ҳар сафар тўғри қарор қабул қилиб, тўпни керакли йўналишда етказиб бера олди».

Қайд этиб ўтамиз, 26 тур якунига кўра «Арсенал» 41 очко билан Украина Премьер-лигасида бешинчи ўринда бормоқда. Жамоа тўртинчи ўринда бораётган Днепропетровскнинг «Днепр» клубидан бир очкога ортда қолмоқда. Мусобақа жадвалида эса 67 очкодан тўплаган Украина грандлари - «Динамо» ва «Шахтёр» пешқадамлик қилмоқда.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:31, 12.04.2012.
Ўқилди: 6191 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.