Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

"Металлург" таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди

Баҳо:
+ | -

“Металлург” қароргоҳидаги энг қайноқ, сўнгги янгиликларни эътиборингизга етказишда давом этамиз. Жароҳати боис Туркия сафарига бора олмаган истеъдодли ҳужумчи Ислом Исоқжонов индивидуал шуғулланишни бошлади. Жамоанинг икки нафар иқтидорли ёш ўйинчилари Шаҳзодбек Неъматжонов ҳамда Ҳумоюншоҳ Сайётовлар эса пойтахтда – Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинида иштирок этаяпти. Бундан ташқари ҳам жамоа таркибида баъзи ўзгаришлар мавжуд.

Кеча “Металлург” қароргоҳини ярим ҳимоячи Муҳаммад Исаев эркин агент сифатида тарк этди. Бир неча мавсум жамоа таркибида самарали фаолият олиб борган тажрибали футболчи билан дўстона хайрлашилди. Муҳаммад Исаев энди эркин агент сифатида фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

Бугун эса “Металлург” ПФК ўз таркибини бир нафар янги ўйинчи билан бойитиб олди. Ўтган мавсум Термизнинг “Сурхон” жамоасида тўп сурган ҳужумчи Жасур Холтўраев “Металлург” билан шартнома имзолади. Футболчилик фаолиятини 2017 йили Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида бошлаган Жасур Холтўраев 2021 йилги мамлакат чемпионатида “Сурхон” сафида 25 та учрашувда майдонга тушди. Шуларнинг 18 тасини асосий таркибда бошлаган бўлса, 7 бор заҳирадан ўйинга қўшилди. Рақиблар дарвозасига 2 та гол киритди. 3 марта сариқ карточка билан жазоланди.

Манба: "Металлург" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 17:48, 25.02.2022.
Ўқилди: 1521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик