"Челси" ярим ҳимоячиси НГоло Канте бошқа жамоага ўтиши мумкин, деб хабар беради Telegraph.
Манбага кўра, 30 ёшли франциялик футболчига "ПСЖ" қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, парижликлар ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячи сотиб олишга ҳаракат қилишади.
Канте жорий мавсумда “Челси” сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.