«Астон Вилла» бош мураббийи Стивен Жеррард ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг спорт формаси ҳақида фикр билдирди.
«Коутиньо жуда катта ҳажмдаги ишни бажармоқда, унинг югураётгани масофасига ва энг юқори тезлигига қаранг – ҳаммаси жойида. У ҳозир жисмоний ҳолатининг энг юқори чўққисида. Албатта, бундай футболчини ижарага олиш тўғри бўлди.
«Уотфорд»га қарши ўйинда у гол уриш учун курашди, эҳтимол Филипп баъзи дақиқаларда буни ошириб юборди, аммо мен унга тўлиқ ишонаман", - дея Жеррарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Birmingham Live.
29 ёшли бразилиялик футболчи «Астон Вилла» сафида барча мусобақаларда 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.