«Челси» ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич Лига кубоги финалида «Ливерпул»га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ливерпуль» футболчилари ва уларнинг ўйин услуби ҳар бир рақиб ҳаётини жуда қийинлаштиради. Юқоридагиларнинг барчаси, шу жумладан уларнинг мураббийи, "Ливерпул"ни жуда кучли жамоага айлантиради.
Албатта, биз аллақачон финалда ўйнаганмиз, ғалаба қозонганмиз ва мағлуб бўлганмиз, аммо ҳозир тўғри муносабат ва жангга тайёрлик ҳақида гапиряпмиз. Бунинг учун жиддий тайёргарлик олиб боришимиз керак. Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, умид қиламанки, муваффақиятга эришамиз ", - деди Пулишич ESPN билан суҳбатда.
«Челси» – «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаши учрашув эртага, 27 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.