Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Рўзиқул Бердиев: “Пахтакор” ва “Насаф” ўртасидаги баҳс “эл-класико” даражасига чиқмоқда"

Баҳо:
+ | -

Эртага, 27 февраль куни расман Ўзбекистонда 2022 йилги футбол мусобақаларига старт берилади. Мавсумнинг илк учрашуви Фарғонанинг Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида Суперкубок баҳси билан бошланади. Унда ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпиони бўлган Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Ўзбекистон кубоги соҳиби Қаршининг “Насаф” клубига қарши саф  тортади. Бугун мазкур жамоаларнинг бош мураббийлари ва футболчилари билан ўйин олди матбуот анжумани ўтказилди. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоанинг асосий футболчиларидан Ҳусайн Норчаев ва Марко Станоевич ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Рўзиқул Бердиев:

“Пахтакор” ва “Насаф” ўртасидаги баҳс ҳар доим қизиқарли кечган. Бу ўйинда жисмоний яхши тайёргарлик кўрган жамоа ғалаба қозонади. Биз эртанги баҳсга 100 % тайёрмиз. 

"Насаф"нинг айни пайтдаги ҳолати таркибга кўплаб легионерларни жалб қилишга имкон бермайди. Шунингдек, жамоадан трансфер тақиқи куни кеча олиб ташланди.

Ўтган мавсум якунидаги асосий мақсадимиз жамоа ўзагини сақлаб қолиш эди ва бунга эришдик. Шунингдек, Шароф Муҳитдинов ва Иван Соловёв орқали қанот ҳамда марказий чизиғимизни кучайтирдик. Айни пайтда "Насаф"да кучли рақобатни вужудга келтира оладиган марказий ҳужумчи билан шартнома имзолаш кун тартибимиздаги асосий масала бўлиб турибди.

Бобур Абдихолиқов ҳам жамоага келиши мумкин эди, лекин унинг ҳозирги клуби футболчини қўйиб юборишни истамади. “Пахтакор”га янги мураббий келганидан хабаримиз бор. Билишимизча, ушбу мураббий кўплаб яхши натижаларга эришган. “Пахтакор”нинг “Динамо К”  ва “Динамо Тблиси”га қарши ўйининин кўрдик, лекин уларнинг ўйин схемаси деярли ўзгармаган. Албатта, Ойбек Бозоровнинг йўқлиги жамоа ўйинига таъсир кўрсатади. Лекин биз Ойбексиз ҳам, Маркосиз ҳам ўйнашни ўрганишимиз керак.

Эртанги баҳс олдидан руҳий ва жисмоний томонлама яхши ҳолатамиз ва ўйин давомида бизда бу томонлама қийинчилик бўлмайди. Ҳозирда икки клубнинг Ўзбекистоннинг етакчи жамоалари ҳисобланади. Эртага ҳам аввалгидек шиддатли ўйин бўлади деб ўйлайман. Биз “Пахтакор” даражасига ҳали чиқмадик, лекин “Насаф” ҳам йилдан-йилга ўсиб бормоқда. “Пахтакор” ва “Насаф” ўйини сўнгги йилларда “эл-класико” даражасига чиқиб бораётгани рост гап. Бунинг асосий сабаби биз кўрсатаётган ўйинлардир.  

Ҳусайн Норчаев:

Эртадан Ўзбекистонда мавсум бошланади. Биз “Пахтакор”га қарши баҳсга тайёрмиз ва рақиб устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. “Насаф” билан 3 йиллик шартномам бор. Шунинг учун бошқа жамоага кетиш ҳақида ўйламаяпман. Худо хоҳласа эртага Қаршидан ҳам кўплаб мухлислар келиши кутилмоқда. Ишонаманки, улар бизнинг 12-ўйинчимиз бўлиб, жамоани қўллаб-қувватлаб туришади

Марко Станоевич:

Эртанги ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз. Бунга яхши тайёргарлик кўрдик ва умид қиламанки, мухлисларимизни хурсад қила оламиз. Ўтган мавсумни "Пахтакор"га қарши ўйин билан тугатган эдик. Буни қарангки, янги мавсумда ҳам шу жамоа билан тўқнаш келмоқдамиз. Драган Черан менинг яқин дўстим. У билан кўп учрашиб турамиз. Имкон бўлса, Драган билан “Насаф”да бирга ўйнаган бўлардим.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:54, 26.02.2022.
Ўқилди: 2148 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.