Ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен "Брентфорд" сафида расмий ўйинда дебют қилди.
У Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Ньюкасл"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушди.
Даниялик футболчи 259 кун ичида биринчи расмий учрашувда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Эриксен 2021 йил 12 июнь куни Финляндияга қарши Евро-2020 гуруҳ босқичининг 1 тур ўйинининг биринчи ярмида юрак хуружига учраганди. Шифокорлар унга майдоннинг ўзида ёрдам кўрсатишди ва ҳаётини сақлаб қолишди. Футболчининг юрагига касалхонада дефибриллятор ўрнатилган.
Италияда бундай қурилма билан ўйнаш тақиқланган, шунинг учун футболчи "Интер" билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлган.