"Лидс Юнайтед" устози Марсело Бьелса тез орада ўз лавозимидан озод этилиши мумкин. Клуб раҳбарияти сўнгги натижалардан ғазабда.
Бьелса шогирдлари яқиндагина якунланган "Тоттенхэм"га қарши баҳсда тўртта гол ўтказиб юборишди. Рақиб дарвозасига эса йўл топа олишмади. Ушбу мағлубият қаторасига учинчи қақшатқичи бўлди.
"Лидс" сўнгги етти кунда учта ўйин ўтказди. Бу учрашувларда эса жами 14 та гол ўтказиб, 2 та гол урган, холос. Айни дамда Бьелсани алмаштирадиган энг яқин номзод сифатида собиқ "Лейпциг" бош мураббийи Жессе Марш кўрилмоқда.