"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Ляказетт ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Мен унинг ўйин сўнгига қадар қилган ҳаракатларини кўриб, қойил қолдим. У рақиб жамоадан тўпни олиб қўйиш учун жаҳд билан интилди. Майдон четида туриб мен унга қўлимдан келганича ёрдам бердим, албатта. Лекин унинг ўзи ҳаракатлари учун мукофотланди. У мукофот эса гол эди".
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" айни дамда 45 очко билан 5 ўринни банд этган.