Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Сенсация! «Навбаҳор» «Бунёдкор»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Косонсойдаги "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувда кутилмаган натижа қайд этилди. Чемпионатда ҳали бирорта ҳам тўп кирита олмаган "навбаҳор"чилар нафат гол киритишнинг уддасидан чиқишди. Балки чемпионатдаги илк ғалабасини ҳам тантана қилишди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Дэвид Карни чап қанотдан ажойиб рейд ташкил этди ва тўпни жарима майдончасига оширди. Бу вазиятда тўпни бартараф этиш учун Белих ва Романенко бир-бирларини тушунишмади. Улардан чаққонроқ ҳаракат қилган Руслан Мельзиддинов ҳисобни очди.

24-дақиқага келиб, "Навбаҳор" футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Аниқроғи, бурчакдан оширилган тўпни қайтариш чоғида Славолюб Жоржевич ўз дарвозасини ишғол қилиб юборди.

51-дақиқага келиб "Навбаҳор" футболчилари ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Чамаси 34 метрлар узоқликдан жарима зарбаси белгиланди. Алишер Маҳмудов томонидан йўлланган кучли зарбасини Нестеров қайтариб қолди. Қайтган тўпни Бойдедаев Фоменко томон оширди. Артурос ҳаммадан баланд сакраб тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 2:1.

Бу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармай қолди ва "Бунёдкор" чемпионатдаги илк мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.

ЎзПФЛ. 4-тур

НАВБАҲОР - БУНЁДКОР 2:1 (1:1)

Голлар: Славолюб Жоржевич (24-автогол), Артурос Фоменко (51) - Руслан Мелзиддинов (4).

«НАВБАҲОР»: 16. Денис Романенко, 4. Абдумажид Тоиров, 5. Максим Белих, 6. Жаҳонгир Меҳмонов, 8. Артурос Фоменко (7. Абдуазиз Султонов, 80), 9. Санжар Асқаралиев (с), 10. Алишер Маҳмудов (22. Владимир Чекунов, 74), 13.Тимур Султонов, 15. Виталий Почуев, 17. Илҳом Бойдедаев, 20. Ғайрат Жўраев (9. Абдумалик Абдуллаев, 66).

«БУНЁДКОР»: 1. Игнатий Нестеров (с), 2. Акмал Шораҳмедов (33. Ян Козак, 66), 4. Хайрулла Каримов, 7. Дэвид Карни (10. Шавкат Саломов, 54), 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Эмил Кенжисариев, 13. Лутфулла Тўраев, 17. Камолиддин Мурзоев, 18. Славолюб Жоржевич, 20. Анваржон Солиев, 28. Руслан Мелзиддинов (24. Баҳодир Пардаев, 54).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:26, 13.04.2012.
Ўқилди: 7342 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.