"Вулверхэмптон" клуби футболчиси Англия терма жамоасига чақирув олиши мумкин. Хабарларга кўра, "бўрилар" ҳимоячиси Макс Килман Англия МТЖга чақирилади.
24 ёшли футболчи анчадан бери Гарет Саутгейт томонидан кузатиб борилмоқда. Килман март ойидаги иккита ўртоқлик учрашуви учун қайдномадан жой олиши мумкин.
Ушбу учрашувлар "Швейцария ҳамда Кот-д'Ивоарга қарши бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Макс Килман аслида украиналик. Унинг онаси украин, отаси эса рус бўлган. Бобо ҳамда бувиси эса ҳали ҳам Украинада истиқомат қилади.